ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / ОЧЛ: «Пахтакор» ва «Локомотив» биринчи ғалабани қў...

ОЧЛ: «Пахтакор» ва «Локомотив» биринчи ғалабани қўлга киритишди

Кеча Осиё чемпионлар лигаси учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди, унда Ўзбекистоннинг иккита жамоаси биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Игорь Сергеев ўзининг ягона голи билан «Пахтакор»нинг Эрон клуби «Тракторсози» билан ўйинидаги ғалабасини таъминлади. Якунида «Пахтакор» минимал ҳисобда зафар қучди, тўрт очко билан тўртликдан учинчи ўринни эгаллади. У Саудия Арабистонининг «Ал–Ҳилол»идан бир очко, гуруҳ етакчиси «Тракторсози»дан икки очко ортда қолаяпти.

«Локомотив» Эроннинг бошқа бир клуби – «Сепахон» билан ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. «Темирйўлчилар» таркибида Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевлар тўп киритиб, яхши ўйин кўрсатишди. Учта турдан сўнг жамоа А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, «Ал-Наср»дан икки очко ортда қолмоқда.  

Бу клубларнинг жавоб ўйинлари олтинчи апрелда бўлиб ўтади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей