ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / ОЧЛ: «Бунёдкор» ўз майдонидаги «Зобаҳон»га қарши ў...

ОЧЛ: «Бунёдкор» ўз майдонидаги «Зобаҳон»га қарши ўйин очко йўқотди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларининг учинчи тур ўйинларида «Бунёдкор» ўз майдонида Эроннинг «Зобаҳон» клуби билан бўлиб ўтган ўйинда ноль ҳисобида дуранг ўйнади.

«Осиёнинг энг яхши ёш футболчилари–2015» номзодлари ва ғолиби учталигидан умидларимизга қарамай, ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Достонбек Ҳамдамовга жароҳати халақит қилди, шу сабабли Олимпиа терма жамоасидаги шериклари Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоевдан яхши натижа кутиб қолди. Бошланғич таркибда тажрибали ўйинчилар Виктор Карпенко, Шакер Зуаги, Александар Алемпиевичлар пайдо бўлишди.

Меҳмонлар ўйинда таянч ҳимояга қаттиқ туришини тахмин қилиш қийин эмасди, шунинг учун ҳам майдон эгалари позицион ҳужумлар ташкил этиш ва Эрон клуби ҳимоясини бузиш йўлларини қидиришига тўғри келди.

Биринчи таймда «Бунёдкор»да «Зобаҳон» дарвозасини забт этиш учун иккита қулай имконият бўлди. Акромжон Комиловнинг чап томондан узатган тўпини шериклари яқин масофадан тўрга ташашнинг уддасидан чиқа олишмади. Иккинчи ҳолатда эса Баҳодир Насимов дарвозага яқин масофадан тўп ташлаш мумкин бўлган вазиятга чиқди, аммо зарба йўналиши бироз хато кетди.

Танаффусдан сўнг «қалдирғочлар» мураббийлар штаби курашга ўзининг ёш етакчиларини ташлади. Ўйин жонланди, бироқ ҳар иккала жамоа ҳам биронта тўп уролмади. Ҳар иккала жамоа ҳам ҳимоялаш вазифасини яхши уддалашди. Шу тарзда томошабинлар бу учрашувда гол кўра олишмади.

Дуранг натижа Эрон клуби имкониятларини оширди ва «Бунёдкор»ни қийин аҳволга солиб қўйди, у ҳозирда гуруҳда икки очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Ўйин худди кутганимиздек қийин кечди. Бор кучини сарфламай ўйнашди деган даъво йўқ. Валиятлар яратишди, аммо гол уришолмади. Бизнинг ёш етакчиларимиз охирги вақтларда жуда кўп ўйинларни ўтказишди. Улар тикланишга муҳтож. Машғулотларда  ўйин стандарт вазиятларида ҳаммаси яхши чиқади, аммо расмий учрашув ўйинида йўқ. Биз бугун Карпенко айнан стандартлардан самарали фойдаланиш учун туширгандик. Яна ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Кубок ўйинидан сўнг Эрон билан жавоб ўйинига тйёрланамиз. Бу гал меҳмонда очко ишлаб келишга ҳаракат қиламиз, – дейди «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушан. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей