ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / ОАВ: Самвел Бабаян Олимпия терма жамоаси бош мураб...

ОАВ: Самвел Бабаян Олимпия терма жамоаси бош мураббийлигидан озод қилиниши мумкин

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Тошкентга қайтганидан сўнг терма жамоа ва Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов билан учрашув ўтказилиши  режалаштирилаяпти, хабар беради uff.uz.

Федерация раҳбариятига яқин бўлган, аммо шахсини ошкор қилмаган маълумот манбасининг хабарига кўра, ўша куни жамоанинг бош мураббийи Самвел Бабаян лавозимидан озод қилиниши кутилмоқда. Бунинг сабаби, терма жамоамиз мазкур йилда Бразилияда ўтказиладиган Олимпиа ўйинларига йўлланма ололмагани учун бўлиши мумкин.

Яна шу қайд этиб ўтиладики, учрашув пайтида терма жамоалар Маркази иши кўриб чиқилади ва катта эҳтимол билан уларнинг бошқарувчиси Асқар Толибжонов ҳам ишдан олиниши мумкин.

Терма жамоамиз қитъа чемпионатида Жанубий Корея ва Ироққа қарши ўйнаб, мағлубиятга учраганидан сўнг Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳдан чиқиш имконини бой берди ва ўз-ўзидан Олимпия лицензиясини қўлга киритолмади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей