ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Миша Гёдан эстафетани ким қабул қилиб олади ва не...

Миша Гёдан эстафетани ким қабул қилиб олади ва нега Ўзбекистонда шорт-трек учун яхмалак йўқ?

Ўзбекистон 2016 йилги  ёшлар ўртасида II қишки олимпия ўйинларида иштирок этмайди. Бу  мамлакатда спортнинг қишки  турлари ривожининг “таназзули” деган маънони билдирмайдими? Uzbekistan Today муҳбири бу саволга Спортнинг қишки турлари ассоциациясидан жавоб излади.

Ҳавотирга ўрин қолмади. Мутахассислар мутлақо  умидбаҳш кайфиятда эдилар. Нашримизга ассоциация  вакили Евгений Рохинан берган интервьюга кўра,  Ўзбекистон  спортчилари йирик халқаро  мусобақаларда  ҳали кўп бор ҳурмат шохсупасининг юқори пиллапояларига кўтариладилар.  

– Евгений Аркадьевич, ҳар  қалай, нима учун бўлажак  ёшлар олимпия  ўйинларида Ўзбекистондан биронта спортчи қатнашмайди?  

– 1996 йилдан бери мамлакатимизда профессионал  яхмалак йўқлиги   ва ўн йилдан ортиқ  вақтдан бери машғулотлар учун  музлик умуман бўлмагани ўз таъсирини кўрсатди.   Агар катта спортчиларни биз чет элларда тайёрлашга  муваффақ бўлган  ва улар халқаро мусобақаларда мукофотли ўринларни эгаллаб,  мамлакат  шарафини муносиб ҳимоя  қилган  бўлсалар,болалар билан бундан   оғирроқ бўлди. Мана энди беш йилдирки, мамлакатда яна яхмалаклар қуриляпти.  Республикада  мавжуд яхмалак майдонлари спортчиларни тайёрлаш учун мўлжалланмаган бўлса  ҳам, яъни уларнинг ўлчамлари тўғри келмайди, биз  барибир  мамлакат ичида ҳам спортчиларни тайёрлашни тикладик.  Бироқ, шунга  қарамай, ўртадаги танаффус  ўз таъсирини кўрсатди, бизда  ҳозир фигурали учиш бўйича  кичик  авлод ва масалан, Олимпия  спортчиси Миша Гё  ўртасида ёш  бўйича  бўшлиқ  пайдо  бўлди.Яна шуни ҳам унутмаслик керакки, ёшлар Олимпия ўйинлари янги мусобақа, унда  қатнашиш анъаналари энди пайдо  бўлаяпти.   

– Сиз бизда спортчиларнинг ёш авлоди улғаяётганини  айтдингиз...

– Ҳа, барча  мураккабликларга  қарамай, Ўзбекистон  фигурали учишнинг қирқ йиллик анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Ва собиқ спортчилар, ҳозирда мураббийлар имконият пайдо бўлиши  билан спортчиларни тайёрлаш  устида иш олиб боришга киришдилар. Мана яқиндагина терма жамоамиз Вольво кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтган  Латвиядан қайтди.Улар 9-13 ёшли  спортчилар ёш тоифасида қатнашдилар. Мария Филипова ва Тимур Звягин якка учишда ўз дастурларини намойиш этиб, олтин медаль  билан қайтишди, Азизмурод Шабазов эса бронза  мукофотига сазовор бўлди. Ўйлайманки,  бу болалар ўз спорт  фаолиятларини давом эттирадилар ва  бошқа йирик  халқаро мусобақаларда мамлакат шарафини  муносиб ҳимоя  қиладилар.

– Миша Гёнинг  муваффақиятлари қандай, умуман, катталар  ўртасида йирик халқаро  мусобақаларда  иштирок этиш истиқболлари  ҳақида тўхталсангиз?

– Миша  дунё рейтингида 10 ўринга  кўтарилди ва бу жуда яхши натижа. Ўтган йилги  жаҳон чемпионатида у олтинчи бўлган эди. Февралда у тўрт қитъа чемпионатида иштирок этади, бу мусобақа  ўз аҳамиятига кўра,  жаҳон чемпионатидан кейин иккинчи, Олимпиададан кейин учинчи  мавқеда туради.У илк бор 1999 йили ўтказилган ва ўшанда Татьяна Малининамиз чемпион  бўлган. Миша бу мусобақада иккинчи марта  қатнашади, ўтган сафар у саккизинчи ўринни эгаллаган эди. Спортчимиз  Бостонда  ўтадиган 2016 йилги жаҳон чемпионатида қатнашади. Ўтган йили дунё биринчилигида у олтинчи поғонани эгаллади.  

Шорт-трек бўйича ҳам анча ишлар қилиняпти. Бизнинг дастлабки  спортчимиз Энвер Башаров  халқаро мусобақаларда иштирок этяпти.Ўтган сўнгги  икки йилда у Сингапур  ва Малайзиядаги мусобақаларда қатнашди. Тўғри, ҳозирча натижалар юқори эмас, афсуски, мамлакатимизда шорт-трекка мослаштирилган биронта яхмалак йўқ,  Шунинг учун  болалар ҳозирча Чимкентда тайёрланишяпти. Ҳозир у ерда  икки йигит ва бир қиз техник  тайёргарликдан ўтяпти. Бизнинг спортчиларимиз қатнашадиган навбатдаги  йирик мусобақа  -  декабрь ойида Филиппинда  бўлади. Унда мамлакатимиздан  иккита  спортчи  қатнашишини режалаштиряпмиз. 

Спортнинг қишки турлари ассоциацияси  бугунги кунда Ўзбекистонда спортнинг  еттита  олимпия тури – фигурали учиш, шорт-трек,  сноуборд, тоғ чанғиси, фристайл, ҳоккей  ва кёрлингни  ривожлантириш бўйича  кенг кўламли  лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда.

Ўйлайманки, 2017 йилги Осиё қишки  ўйинларидаёқ, мамлакатимиз етти турда – фигурали учиш, шорт-трек, сноуборд  ва тоғ  чанғиси бўйича  ўз вакилларининг чиқишларини кузатади.

– Бироқ, бизда моддий-техник  база билан боғлиқ   жиддий  муаммолар бор...

– Улар     бартараф  этилмоқда. Масалан, менинг жонажон фигурали учишимни  олайлик. Бир неча йил  аввал мамлакатимизда умуман муз  бўлмаган.Бир неча йил аввал Фурқат маданият ва истироҳат  боғида яхмалак қурилди, фақат у ўзининг конструкциясига  кўра ноябрдан апрелгача ишлайди. Бу йил NEXT савдо-кўнгилочар  марказида йил бўйи  ишлайдиган биринчи  яхмалак  очилди.  Ҳозир эса спортнинг қишки турлари ассоциацияси спорт яхмалаги қурилиши масаласи устида  иш олиб боряпти, у  катта спортнинг профессионал  эҳтиёжларини қондириши мумкин. Уни қуришда  бизга  Латвиянинг  «Флоренс» компанияси  ёрдам беради. Яхмалакнинг 30Х60 метрлик бортини мат билан   жиҳозлаймиз,  мақсад, шорт-трек машғулотларини ўтказиш мумкин бўлсин. Бу ерда  фигурачилар  тайёргарлик олиб бориши учун  хореография зали ҳам бўлади. Болалар спортини ривожлантириш фонди  томонидан ҳудудларда  спорт яхмалакларини барпо  этиш лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Шу йўсинда  саъй-ҳаракатларни бирлаштириб ҳамма муаммоларни ечиш  мумкин бўлади.   

–Спортчиларни тайёрлашни  ўз зиммасига олган  кадрлар-чи?

– Агар фигурали учиш  тўғрисида гапирадиган бўлсак,  унда  спортнинг бу тури бўйича биз ўз кадрлар салоҳиятимизни  сақлаб  қолдик. Айтмоқчи, кадрлар билан боғлиқ  айрим  масалаларда ишларимиз, спортнинг бу тури бўйича Марказий Осиё минтақаси миқёсидада  анча яхши. Қозоғистонда  атиги учта  халқаро тоифадаги ҳакам  бор ва  биронта  техник мутахассис йўқ.  Бизда эса  тўртта халқаро тоифадаги  ҳакам  ва  иккита техник мутахассис  бор, улар турли даражадаги  халқаро  мусобақаларда  хизмат  кўрсатади.  Жумладан, мен  Турин  ва Сочида ўтган  иккита қишки  олимпия  ўйинларида ишладим, Артем Князев эса  техник мутахассис сифатида II  ўсмирлар қишки  Олимпия  ўйинларида  иштирок  этади. Шу йилнинг сентябрь ойида Саодат Нўъмонова  имтихон топширли ва  энди мусобақалар, жумладан, жаҳон чемпионатларида  ҳам  ҳакамлик  қилиши мумкин.

Биз  чет эллик  ҳамкасбларимиз билан  ҳамкорлик қилишимиз ҳам ўз аҳамиятига эга, улар бизга  спортчилар тайёрлаш  борасидаги долзарб  масалаларни ҳал этишда ёрдамлашишга тайёрлар.

Умид қиламизки, йирик мусобақаларда спортчиларимиз  янада  яхши  қатнашадилар  ва медалларга  сазовор  бўладилар.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей