ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Миллий Олимпиа қўмитаси юбилей айёмини нишонлади!

Миллий Олимпиа қўмитаси юбилей айёмини нишонлади!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бундан 24 йил олдин, 1992 йил 21 январь куни ташкил этилган. У миллий олимпия ҳаракатларини бошқарадиган ташкилотдир.

Ўшандан бери спортчиларимиз 6 та олтин, 5 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритишди. Кўплаб спортчилар ёшлар ўртасидаги Олимпия ва Осиё ўйинларининг фаол иштирокчилари бўлишди, аммо бу ҳали ҳаммаси эмас.

Миллий Олимпия қўмитаси охирги йилларда спортчиларни қўллашга ҳисса қўшадиган инфратузилмалар яратмоқда. Масалан, Олимпиачиларни қўллаб-қувватлаш фонди. Бу тузилма спорт иншоотларини қайта таъмирлаш ва яхшилаш, номи танилган ва истеъдодли спортчи, мураббийларни қўллаб-қувватлаш, хориж спорт клублари ва федерациялари билан ҳамкорликни ташкил этиш учун 11,5 миллиард сўм йўналтирган. Бизда хорижий экспертлар иштирокида мураббийлар ва ҳакамлар учун мунтазам равишда ўқув семинарлари ўтказиш муҳим тадбир ҳисобланади. Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитасида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилган. У Миллий Олимпиа қўмитасининг янги бинолари мажмуасидан бирида жойлашган ва 500 мингдан кўпроқ номдаги энг сўнгги мураккаб турли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Марказнинг аҳамияти шундаки, олдинлари Марказий Осиёда бу соҳага ихтисослашган биронта ҳам клиника йўқ эди. 

Айтгандек, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Миллий Олимпиа қўмитасининг янги таҳрирдаги белгиланган вазифаларни амалга ошириш, яъни спорт ва курашда допингнинг олдини олиш учун амалий базага айланди.

Шунингдек, қўмита Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Халқаро Олимпиа ва Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитасининг олимпия рамзларидан фойдаланиш, шиорлар, байроқ, мадҳия, «олимпиячи», «олимпиада»  номлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаяпти.

Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Спорт федерацияси (ассоциацияси) билан яқин ҳамкорликда ишлаяпти.

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей