ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Миллий терма жамоамиз футболчиларида Олимпия ўй...

Миллий терма жамоамиз футболчиларида Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш учун имконият пайдо бўлди

Ўзбекистон Олимпия  терма  жамоаси келаси йили январь ойида Қатарда ўтадиган U-23   Осиё  чемпионатида иштирок этади, бу эса  қитъа термалари  орасидан Олимпиада ўйинларида  қатнашиш учун  саралашга  хизмат қилади.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида (U-23) иштирок этиш учун  саралаш  мусобақалари якунига  етди. Мусобақада  Ўзбекистон  терма жамоаси  қитъа биринчилигига тўғридан -тўғри  қатнашиш ҳуқуқини  қўлга кирита олмади ва унинг тақдири  «В» гуруҳидаги якуний жойлашиш  тартибига  боғлиқ  бўлиб қолди.

Шундай қилиб,  20 майда  «В» гуруҳида  сўнгги ўйинлар  ўтказилиб, унда  Иордания ва  Қувайт  терма жамоалари  3:3 ҳисобида  дуранг  натижага   эришдилар.  Шундан  кейин Иордания етти очко билан  биринчи ўринни  эгаллаб, Осиё чемпионатига  йўлланма олди, айни пайтда Қувайт  гуруҳда  тўрт очко билан иккинчи  ўринда қолди. Бундай  натижа  Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатнинг финал  қисмига  чиқиши учун етарли бўлди, негаки, унинг  активида олти очко бор. 

Қоидаларга  кўра, Осиё  чемпионатининг  финал қисмига фақат  гуруҳларда биринчи  ўринни эгаллаганлар йўлланма олишлари лозим, бироқ  иккинчи ўрин соҳибларида мусобақада қатнашиш  учун  имконият бор. Барча ўйинлар  якунига  кўра,  энг яхши тўплар нисбати ва энг кўп очко олган бешта  жамоа  аниқланиши  лозим.

Ўзбекистон терма  жамоаси қўшимча  кўрсаткичлар бўйича иккинчи ўринни олган жамоалар ўртасида бешинчи  бўлиб турган эди. Агар  «В»гуруҳидаги  термалардан  бири – Иордания, Қувайт, Қирғизистон ёки Покистон иккинчи  ўринни эгаллаб, бизнинг жамоадан кўпроқ очко олганларида ўзбекистонликлар  чемпионатда қатнашишдан  маҳрум бўлган бўлардилар.   

Эслатиб  ўтамиз, Қатарда ўтадиган Осиё  чемпионати  2016 йили Рио де Жанейрода ўтадиган  Олимпиадага йўлланма олиш  имкониятини  беради. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей