ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Мерганлик спорти бўйича Осиё чемпионати: ўсиш учу...

Мерганлик спорти бўйича Осиё чемпионати: ўсиш учун имконият бор

– Мўлжалимиз  камида иккита олимпия  лицензиясини қўлга  киритиш, –  деб айтди  Uzbekistan Todayга  берган интервьюсида мерганлик  спорти  федерацияси бош котиби  Жалолиддин Атабуллаев  терма  жамоа спортнинг  мерганлик  тури  бўйича 13-Осиё чемпионати бўлиб ўтган Қувайтдан  қайтиб келгач.

 – Осиё чемпионати  бошланишига атиги икки  кун қолганда Халқаро олимпия қўмитасидан турнирдан  лицензия  мақомини олиб ташлаш тўғрисида хабар  келди. Афсус, бундай бўлмаганда    Рио-де Жанейрога  битта йўлланмани қўлга  киритган бўлардик.Андижонлик  Вадим Скороваров муносиб   иштирок этди. Пневматик  милтиқдан  10 метрлик масофага ўқ узишда  622,6 очко  олган ҳолда у тўртинчи  ўринни эгаллади.  Бироқ, бу натижа лицензия олиш учун етарли эди, негаки, бундан  юқори натижага  эришган спортчилар  лицензия олиб бўлишган. Эҳтимол  бу мусобақаларда лицензия берилмагани  яхшиликка бўлгандир, негаки, саломатлиги туфайли лицензияга потенциал  даъвогарлардан бири, терма  жамоа сардори Сакина Мамедова иштирок эта олмади. У қиз  фарзанд  кўрди. Пневматик милтиқдан ўқ узиш  бўйича АҚШда ўтган  жаҳон чемпионатида финалчилар саккизлигига кириш  ва лицензияга эга бўлиш учун унга  қайтмоқда. Унинг ҳозирги кўрсаткичлари билан  олимпиадага  йўлланма  олиш мутлақо  реаль  вазифа. Бунинг устига у учта машқда  яхши  натижа  кўрсата олади. Ёшлар ҳам ҳушнуд қилишди. Халқаро мусобақаларда  биринчи марта қатнашган  фарғоналик Муслима Йўлдошева  тўппончадан 10 метрли масофага отиш бўйича  спортчилар ўртасида 11-натижани  кўрсатди. Бу сенсация, негаки, спортчиларимиз ўзларининг  дастлабки халқаро  мусобақаларида одатда 30 нчи-40 позицияияни  эгаллайдилар. Терма  жамоанинг янги аъзоси  Роман Голошапов ҳам  яхши натижага  эга бўлди. У  ётган  ҳолда кичик калиберли милтиқдан 50 метрли  масофага ўқ узади.  

Бугун  жамоа лицензия   бериладиган  мусобақаларга  тайёрланмоқда. Шубҳасиз,  бугунги кунда  терма  жамоа Лондон олимпиадасидагига нисбатан  анча яхши  тайёрланган. Ўшанда бизникилар  лицензияга  ҳатто яқинлаша  ҳам олмагандилар.  Хатто   Сабина Мамедова олимпиадада  Осиё конфедерацияси  томонидан  тақдим  этилган рағбатлантирувчи  йўлланма туфайли  қатнашган эди.

                                                

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей