ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Мерганлик бўйича Осиё чемпионати: дубль №2

Мерганлик бўйича Осиё чемпионати: дубль №2

27 январь куни Деҳлида спортнинг мерганлик турлари бўйича лицензия  берувчи Осиё чемпионати старт олди.

Лицензия берувчи  мусобақалар ўтган йили кузда  спортнинг мерганлик турлари бўйича Қувайтда  ўтган 13- Осиё чемпионатида бўлиши  лозим эди. Бироқ Осиё чемпионати бошланишига атиги  икки кун қолганда Халқаро Олимпия қўмитасидан  турнирдан  лицензия бериш мақоми олиб ташлангани ва мусобақалар одатдагидек  ўтказилиши ҳақида хабар келди. Осиё конфедерацияси  қарори билан  лицензиялар  учун кураш кейинга қолдирилди.

Мана кеча ҲиндистоннингДеҳли шаҳрида лицензиялар бериш мақомига  эга бўлган Осиё  чемпионати  бошланди. 

Шу куннинг ўзида юртдошларимиз  Роман Голошапов, Ленара Асанова ва Муслима Йўлдошева лицензия учун курашни бошлашди. Кейинги кунларда Вадим Скороваров, Сакина Мамедова, Маргарита Орлова, Мария Филимонова, Саидхон Сайфутдинов ва  Владимир Свечниковлар  ўз   маҳоратларини намойиш этишади.

Мерганлик спорти  федерациясида камида  иккита  олимпия лицензиясини қўлга киритишни мўлжал  қилишмоқда. Бунга  кўпроқ  яқин турганлар Қувайтдаги мусобақалардаёқ  аниқланган.   

У ерда андижонлик    Вадим Скороваров муваффақиятли иштирок этди. Пневматик милтиқдан 10 метр масофадан отиш  бўйича у тўртинчи ўринни эгаллади.Бироқ,лицензия олиш учун  бу натижа  етарли  эди, негаки, бундан юқорироқ натижаларни кўрсатган  спортчилар лицензияни қўлга киритиб бўлишганди.  

Деҳлида лицензия олишга яқин турган яна бир спортчимиз  бор –бу   Сакина Мамедова. Эслатиб ўтамиз, у  фарзанд кўргани  муносабати билан  Қувайтга бора олмаганди.АҚШдаги жаҳон чемпионатида   пневматик милтиқдан  10 метр масофадан отиш бўйича   финалчилар  саккизлигига кириш ва лицензия олиш учун унга  атиги 0,1 балл етмаган эди.  Унинг ҳозирги кўрсаткичлари  билан олимпиадага йўлланма олишга эришиш мутлақо амалга ошадиган  вазифа. Бунинг устига у  учта машқда яхши  натижа  кўрсатиши мумкин. 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей