ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Мендез терма жамоанинг Осиё чемпионатидаги биринчи...

Мендез терма жамоанинг Осиё чемпионатидаги биринчи ўйинидан қониқмади

Осиё чемпионатидаги биринчи ўйинда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонган бўлишига қарамай, бош мураббий Мендез ўз жамоасининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмади. Бу ҳақда ўйиндан кейинги матбуот анжумани айтиб ўтди.

«Бугунги ўйинда фақат ғолиб бўлганимиздан қаноатланишимиз мумкин, бироқ тан олиш керак, Саудия Арабистони биринчи таймда биздан яхши ўйин кўрсатгандек туюлди, – дейди Мендез. – Биз уларнинг камида иккита-учта голини ўтказиб юборишимиз мумкин эди».

«Жамоа яхши ўйин кўрсатмади. Яхшиямки, бунданам ёмонроқ ўйнамадик. Ўзбекистон терма жамоаси негадир ўша куни ўзига ўхшамади», – деб қўшимча қилди у. У ўйиннинг биринчи таймидан мутлақо хафсаласи пир бўлганини айтди, биронта ўйинчидан кўнгли тўлмагани ва жамоадаги кўтаринкиликни кўрмаганини ҳам қистириб ўтди. Айниқса, пасларнинг нотўғри узатилишлари кўп бўлганини таъкидлади.

Унинг фикрига кўра, Саудия Арабистони ўзларининг гол уриши мумкин бўлган вазиятларини шунчаки амалга оширолмаган. «Ўйин терма жамоамизнинг вазиятлардан унумли фойдаланиб қолиши билан якунланди», – таъкидлади мураббий.

«Танаффус пайтида мен ўйинчиларимиздан ўзини қўлга олишларини сўрадим. Улар майдонда чеклаб қўйилган каби асабий ҳолатда эдилар. Жамоавий руҳ ва жипслик — бизга кераги шу эди. Таркибда супер юлдуз ўйинчилари бўлган жамоа эмасмиз, биз учун бутун жамоанинг яхлитлиги муҳимроқ», – тушунтирди Мендез.

«Охирги 15 дақиқада жамоа яхши ўйин кўрсатди, кўпроқ интизомли ҳаракат кузатилди. Умид қиламанки, биринчи учрашувдан сўнг ўзларидаги сиқиқлик ва тажангликдан халос бўлишади», – қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг«А» гуруҳидаги биринчи ўйинида Саудия Арабистони жамоаси устидан 5:2 ҳисобда ғалаба қозонган эди. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей