ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Мендез Хермансга қарши: ким ғолиб бўлади?

Мендез Хермансга қарши: ким ғолиб бўлади?

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез олдинда турган Осиё чемпионати ярим финал ўйинида Таиланд жамоасини фаворит деб атади. Бугун жамоалар «Ўзбекистон» спорт мажмуасида кураш олиб боришади.

               

«Таиланд жуда хавфли жамоа, улар қоғозда кейинги ўйин фаворитларидир. Мен бу жамоа жуда яхши эканини биламан, олтита футболчисини ўзим шуғуллантирганман», – деди Мендез Ироқ устидан ғалаба қозонилган ўйиндан сўнг.

 

Бундан ташқари, мутахассис улар ўзининг тайёрлаш тизимидан хабардор экани, бу эса олдинда турган ўйинни янада қизиқарли қилишига урғу берди. Мендез ўз вақтида Таиланднинг «Чонбури Блувэйв» номли кучли клубларидан бирига раҳбарлик қилган ва 2008 йилда бу мамлакат терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Бугунги кунда таиландликлар мураббийи Виктор Херманс бўлиб, у икки йил давомида Мендез билан Таиланд клубида ишлаган.

 

Шунингдек, у терма жамоа мураббийи лавозимига қайтишидан асосий  мақсади жамоани 2012 йилдаги жаҳон чемпионатига олиб чиқолмагани бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бошқа терма жамоалар, жумладан, Эрон, Хитой ва Европа мамлакатлари таклифларига қарамасдан Ўзбекистонга қайтган.

 

«Бизга жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини бой берганимиздан сўнг мен Ўзбекистондаги кўп сонли кишилар олдида масъулият ҳис қилдим, ҳозир эса ана шу қарзимни узишга қайтдим», – дейди Мендез.

 

Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганидан сўнг, Мендез ўйинчиларга жавобгарлик юки билан боғлиқ психологик тўсиқни бартараф қилишни ва жамоа очилиб ўйнашини таклиф қилди. «Умид қиламанки, жамоа янада қулай имкониятларга эга бўлди. Биз шу пайтгача елкамизни босиб турган оғир юкдан қутулдик. Бу ўйиндан сўнг (Ироққа қарши чорак финал ўйини – муҳаррир) биз ҳеч нимани йўқотмаймиз», – деди у. 

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати чорак финалида 3:0 ҳисобида Ироқ устидан ғалаба қозонди ва биринчи бор жаҳон биринчилиги учун йўлланмага эга бўлди. Жаҳон чемпионати 10 сентябрдан 1 октябрга қадар Колумбияда бўлиб ўтади. Бугун Таиланд ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида кечадиган ўйиндан сўнг турнир финалчисини аниқланади. Иккинчи ярим финал ўйинида Эрон ва Вьетнам жамоалари ўйнайди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей