ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / КУрашни ривожлантириш дастур асосида олиб борила...

КУрашни ривожлантириш дастур асосида олиб борилади


Президент Шавкат Мирзиёев «Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорда айтилишича, кураш миллий спорт турини аҳоли, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш, ўсиб келаётган авлодда миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жаҳон спорт майдонида юқори натижаларга эришишни таъминлаш мақсадида 6 сентябрь — Кураш миллий спорт тури куни сифатида белгилансин.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда курашни янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши белгиланди. Дастурда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида кураш марказлари, ҳар бир туман ва шаҳарда замонавий спорт клублари ва сексияларини ташкил этиш. Кураш бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирларни доимий асосда ташкил этиш ва ўтказиш, кураш бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирлар иштирокчиларининг автоматлаштирилган маълумотлар базасини жорий этиш, кураш йўналиши бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул квоталарини ошириш. 

Мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган «яктак» спорт кийимлари ва «кураш гилам»ларини ишлаб чикаришни ташкил этиш, курашни, шу жумладан, реклама кампанияларини ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш этиш оркали оммалаштириш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси курашни «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт ўйинлари дастурига ўрнатилган тартибда киритилишини таъминлаши белгиланди.
Ўзбекистон кураш федерациясининг моддий-техника базасини сезиларли мустаҳкамлаш, кураш бўйича спортчилар ва мураббийларнинг ижтимоий ҳимоясини ошириш имконини берадиган қатор имтиёзлар назарда тутилди.

Хусусан, юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси Ўзбекистон кураш федерацияси фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилган бадал, ҳомийлик ва хайрия ёрдам кўринишидаги маблағлар миқдорига, лекин солиқ солинадиган фойданинг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камаяди.

Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан спортчилар ва мураббийларга топшириладиган пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар кўринишидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

Спортчиларни ҳаммабоп ва сифатли спорт кийимлари ва инвентарлари билан таъминлаш мақсадида асосий фаолияти “яктак” спорт кийимлари ва (ёки) “кураш гилам”ларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар беш йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно.

Бундан ташқари, Ўзбекистон кураш федерациясининг Ўзбекистон кураш федерацияси ҳузурида «Кураш миллий спорт тури маркази» нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей