ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Кураш бўйича терма жамоа етакчилари нега Осиё чемп...

Кураш бўйича терма жамоа етакчилари нега Осиё чемпионатига боришмади?

Бугун Бангкок (Таиланд)да кураш бўйича Осиё чемпионати старт олади.

Ўзбекистондан учта йўналиш бўйича борадиган курашчиларнинг номи аниқланди, аммо улар орасида  Елмурат Тасмурадов, Рашид Курбанов, Умид Исманов каби кучли курашчилар йўқ. Ўзбекистон кураш ассосацияси аниқлик киритишича, қитъа биринчилиги учун кураш иккинчи даражали масала, етакчилар биринчи галда Рио-де Жанейродаги мусобақа йўлланмаси учун курашишлари керак.

Осиё чемпионатига сафарбар қилинган жамоалар таркиби қуйидагича:

Юнон-рум кураши: Феруз Тўхтаев (59 кг), Арам Варланян (66 кг), Нурбек Холмуҳаммадов (71 кг), Дилшод Турдиев (75 кг), Жонибек Отабеков (80 кг), Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг), Сухроб Фаттоев (98 кг), Мўминжон Абдуллаев (130 кг). Мураббийлар: Равшан Рўзиқулов, Хайрулла Абдуллаев. 

Эркин кураш. Эркаклар: Маҳмуджон Шавкатов (57 кг), Муҳаммадсиддиқ Жўраев (61 кг), Маъруф Нуриллаев (65 кг), Даврон Авезов (70 кг), Исломиддин  Раҳимов (74 кг), Ильфат Раджапов (86 кг), Сухробжон Мукаррамов (97 кг), Диёр Оролов (125 кг). Мураббийлар: Олим Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев. 

Эркин кураш. Аёллар: Даулетбика Яхшимуратова (48 кг), Зуҳра Мустанова (53 кг), Севара Эшмуратова (55 кг), Набира Есенбаева (58 кг), Саломат Кўчимова (60 кг), Нилуфар Гадоева (63 кг), Бахтигул Болтаниёзова (69 кг), Лолахон Ўринбаева (75 кг). Мураббийлар: Ахмет Кагарманов, Баҳодир Қалимбетов. 

Шунингдек, Бангкокка Ғайрат Абдуллаев, Тоҳир Ғуломовлар ҳам йўл олишди. Улар чемпионатда ҳакам сифатида фаолият олиб боришади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей