ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Кураш бўйича биринчи электрон қўлланма яратилди

Кураш бўйича биринчи электрон қўлланма яратилди

Тошкентда Италия кураш федерацияси вакиллари иштирокида яратилган кураш бўйича биринчи электрон қўлланма — «Кураш электрон қўлланмаси» намойиш этилади.

Қўлланма Халқаро кураш ассосацияси мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Гранти доирасида ишлаб чиқилди.

Тақдимот 3 март куни Тошкентда итальян спортчилари учун ўқув-машғулот тўпламлари ҳолати бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманида амалга оширилади. Унда мураббийлар ва федерация ходимлари, Милий кураш ассосациясининг етакчи мутахассислари қатнашишади.

Яратилган қўлланма келажакда курашни нафақат Италияда, балки бошқа мамлакатларда ҳам ривожлантиришга хизмат қилади. Бугунги кунда Халқаро кураш ассосацияси таркибига 5 та конфедерация ва 123 та миллий федерациялар киради, спортнинг ушбу тури билан шуғулланувчилар сони тобора ошиб бормоқда. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей