ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / “Краснодар” футбол клуби Одил Аҳмедов билан шартно...

“Краснодар” футбол клуби Одил Аҳмедов билан шартномани 2019 йилгача узайтирди

Россиянинг “Краснодар” футбол клуби Одил Аҳмедов билан янги шартнома тузди. Клубнинг расмий сайти шу ҳақда хабар берди.

Шу йилнинг 26 декабрь куни имзоланган янги келишувга кўра, 28 ёшли Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори “қора-яшиллар” шарафини 2019 йилнинг июнь ойига қадар ҳимоя қилади.

Одил Аҳмедов «Краснодар»га 2014 йилнинг июнь ойида Махачқалъанинг «Анжи» жамоасидан ўтганди. Ортда қолган вақт мобайнида у «Краснодар» сафида 63 та расмий ўйинда иштирок этди, 5 та тўп киритиб, 10 та голли пас берди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей