ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / КХДР устидан ғалаба қозониш учун Бабаяннинг мур...

КХДР устидан ғалаба қозониш учун Бабаяннинг мураббийлар штаби чучхе фалсафасини ўрганди

2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2019 йилги  Осиё кубогининг бирлашган саралаш босқичининг  навбатдаги тури доирасида Ўзбекистон ва КХДР  терма жамоалари  ўртасида  12 ноябрь куни бўлиб ўтган беллашув 3:1 ҳисобида Самвепл Бабаян шогирдлари ғалабаси  билан  тугади.  

Ўйиндан  кейинги  матбуот анжуманида  Самвел Бабаян  жамоа аъзоларига  ўйиннинг боши  ўз шогирдлари фойдасига ҳал  бўлмаганига  қарамай,улар  ўз иродаларини кўрсатганлари учун  миннатдорчилик  билдирди.   

«Дастлабки  дақиқаларда футболчиларнинг концентрацияси бузилди», – у  ўтказиб юборилган гол  сабабини  тушунтирди.

Мураббий  қайд  этганидек,  оҳир-оқибат унинг “жамоаси барибир  рақибни синдирди” ва  ўйин режасини   тўла бажарди.  «Биз ўз футболимизни ўйнашга ҳаракат  қилдик – бу тезкор тўп  узатиш, комбинациялар,  айтиш  жоизки, улар кўнгилдагидек  амалга оширилди», – деди Бабаян.

Мураббийлар штаби учун Корея жамоасидаги тўққизинчи рақамли футболчи  алмаштирилгани ҳам  кутилмаган совға  бўлди.Бабаяннинг айтишича, шундан кейин уларда деярли ҳеч  қандай чора қолмади.

«Биз рақибни  билардик, улар тўққизинчи рақамли  футболчига асосий ўрин берган ҳолда содда футбол  намойиш   қилишади. Битта қўл бармоқлари билан  уларнинг ёндашувлари  ва хатарларини санаш мумкин», – қўшимча қилди  у. 

Жамоа  шунчаки  ўйин  услубига тайёр эди ва кореялик футболчиларнинг имкониятларини  ўрганганди. 

«Аввал  айганимдек, биз  етарлича асос билан, агар  тиббиёт тилида  айтадиган  бўлсак, патологоанатом  даражасида  рақибни ўргандик. Бунчалик  оддий  футбол билан  жамоа  нега  яхши натижага эришишини  тушуниш учун  чучхе фалсафасини, уларнинг ўқув-машғулот  жараёнини    ўрганишга  тўғри келди», – қайд  этди Бабаян.

Унинг фикрича, Ўзбекистон  термаси  барча   чизиқларда  анча  юқори  даражада  ўйнади, агар бирон жойда нуқсон бўлган бўлса,  фақат рақибнинг анча  юқори  даражада эканлиги сабаб бўлди. 

«Бугун  бизнинг ўз  услубимиз  яралмоқда. Бу босқичда барча  уч  чизиқдаги ўйинлар бизни тўла  қониқтиряпти. Биз  етарлича  саводли ўйнадик деб  ҳисоблайман», – хулоса  қилди  терма жамоа  бош мураббийи.

У  шунингдек, жамоани   яхши  қўллаб-қувватлаган   муҳлисларга  ҳам  миннатдорчилик  билдирди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей