ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / КХДР терма жамоаси бош мураббийи: Биз бу ерга ғала...

КХДР терма жамоаси бош мураббийи: Биз бу ерга ғалаба учун келдик

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида КХДР терма жамоаси бош мураббийи Ким Чанг Бок иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

– Пхеньяндаги биринчи ўйин ўтгандан буён анча вақт ўтди. Ҳар икки жамоа шундан кейин анча ўйинларда майдонга тушди ва уларни муваффақиятли ўтказди, — деди КХДР терма жамоаси бош мураббийи. — Шунинг учун бу ўйин аҳамиятини футболчиларимиз яхши тушуниб турибди. Ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрдик ва буни эртага майдонда исботлашга ҳаракат қиламиз. Биз бу ерга ғалаба учун келдик.

Ўзбекистон миллий терма жамоасини қай тарзда ўргангани борасида гапирар экан, жумладан шундай деди:

“Биринчи ўйин билан таққослайдиган бўлсак, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасида мураббий ўзгарди ва таркибда ҳам бир қанча ўзгаришлар бор. Айрим янги футболчилар таркибга жалб қилинган. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, Пхеньяндаги ўйинда кўпроқ тажрибали футболчилар майдонда ҳаракат қилган ва асосий эътибор марказий чизиққа ва тўпни ушлаб туришга қаратилганди. Яман, Филиппин, Баҳрайнга қарши ўйинларда эса эътибор тезкор қарши ҳужумлар ва умуман, ўйин тезлигига қаратганини кўриш мумкин. Буларнинг барчаси мураббий ўзгариши билан боғлиқ, албатта. Янги мураббий, бу— бошқача тактика дегани”.

Шунингдек, Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи мухлислар омили ҳам ўйинга бевосита таъсир ўтказиши мумкин эканини таъкидлади.

“Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, эртага Ўзбекистон ўз майдонида ўйнайди ва мухлислар уларни қўллаб-қувватлаб туради. Биз мухлислар босимини енгиб ўта олсак, ўйлайманки, яхши натижага эриша оламиз”.

Ким Чанг Бокнинг айтишича, эртанги ўйинда унинг жамоаси ғалаба учун ўйнайди, шунга қарамай, агар ўйинда дуранг натижа қайд этилса ҳам буни қониқарли натижа сифатида қабул қилади.

“Агар биз эртанги ўйинда дурангга имзо чекадиган бўлсак, техник томондан бу биз учун қониқарли натижа бўлади. Чунки, асосий рақибни ўз майдонимизда мағлуб этиб, жавоб ўйинида дуранг қайд этган бўламиз”.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей