ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / “Катта спортдан кейинги фаолият” ҳаракатлар дастур...

“Катта спортдан кейинги фаолият” ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади: спортчилар эътиборсиз ва кўмаксиз қолмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Ушбу қарорга мувофиқ кенг миқёсдаги аниқ мақсадли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жумладан, Ўзбекистоннинг машҳур спортчиларини жисмоний тарбия ва спорт соҳасини бошқаришга фаол кўмаклашиш, жамоат ва спорт ишларига босқичма-босқич жалб этишга доир “Катта спортдан кейинги фаолият” ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилиши белгиланган.

Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларига тўланадиган ойлик тўловлар ва уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш миқдорлари белгиланган. Шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод тўланадиган ойлик тўловлар ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилиши назарда тутилган.

Юқори маҳоратли спортчилар узлуксиз равишда ўқув-машғулот жараёнида бўлишларини таъминлаш мақсадида, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида сиртқи бўлим очиш юзасидан аниқ таклиф киритиш белгиланди. Бу, ўз навбатида, спортчиларга машғулот ва мусобақалар билан боғлиқ фаолиятларидан ажралмаган ҳолда таълим олишларига ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги билимларини оширишга ва келажакда мураббийлар сафига қўшилишларига имконият яратади.

Қарорга мувофиқ, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, мамлакатимизнинг нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндор спортчилари тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли махсус ўқув курслари ташкил этилиши ва Ўзбекистоннинг машҳур спортчиларига тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли равишда рухсат бериш тартиби жорий этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистоннинг машҳур спортчиларига хусусий спорт муассасаларини барпо этиб, ўзларининг маҳорат мактаб¬лари фаолиятини кенг йўлга қўйиш имкониятини яратиш мақсадида уларга “ноль” қийматида бинолар бериш, ер ҳамда банклардан кредитлар ажратиш, бошқа имтиёзлар бериш юзасидан зарур чоралар кўриш белгиланди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей