ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Жўрабек Каримов Ельцин кубоги ғолиби бўлди

Жўрабек Каримов Ельцин кубоги ғолиби бўлди

Ўзбек теннисчиси Жўрабек Каримов Қозон (Россия) шаҳрида якунига етган ёшлар турнирининг Ельцин кубогини қўлга киритди, деб хабар беради Sports.uz.

17-ёшли спортчимиз ёшлар бўйича дунё рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди, Мусобақанинг финал ўйинида дунёнинг 41-ракеткачиси ва корт мезбони бўлган Лев Казаковни 6:4, 6:2 ҳисоб кўринишларида мағлубиятга учратди. 

Ушбу мусобақа Каримов учун жорий йил ва мавсумдаги биринчиси бўлди, шунингдек, рейтинг бўйича 150 балл келтирди.

Январь ойида ўзбекистонлик теннисчи Australian Open ёшлар мусобақаларида финалга қадар чиқди, бироқ австралиялик Оливер Андерсонга 6/2, 1/6, 6/1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей