ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Жўрабек Каримов Australian Open ўсмирлар мусобақас...

Жўрабек Каримов Australian Open ўсмирлар мусобақасида ярим финалида ғалабани қўлга киритди

17-ёшли ўзбек теннисчиси Жўрабек Каримов Австралия Очиқ чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги мусобақасида ярим финалга йўлланма олди, деб хабар берилади турнир сайтида.

Чорак финалда Каримов япониялик Йосуке Ватанукини 6:3, 6:2 ҳисобларида мағлуб этганди. Спортчилар кортда 1 соат 10 дақиқа давомида куч синашгандилар.

Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган Жўрабек ярим финал баҳсида мезбонлар вакили Алекса Де Минаурага қарши кортга чиқди ва 3 сет давом этган баҳсда рақибиини 3:6, 6:4 ва 6:3 ҳисобларида таслим этди.

Ўзбек теннисчиси дунё миқёсидаги жадвалда ўз тоифасида 13-поғонани эгаллаган. Ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги, австралиялик Оливер Андерсон ва кореялик Юн-Сон Чон ўртасидаги баҳс энди ўтказилади. Ўзбекистон вакили финалда шу баҳс ғолибига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Каримов ўтган йилги Австралия Очиқ чемпионатида ҳам ярим финалга қадар етиб келганди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей