ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Истомин Женевадаги турнирнинг чорак финалига чиқа...

Истомин Женевадаги турнирнинг чорак финалига чиқа олмади

Денис Истомин Томаз  Беллуччига  4/6 ва 4/6   ҳисобида  ютқазиб, мукофот  жамғармаси  439 минг евро бўлган АТР Geneva Open (Швейцария)  турниридаги иштирокини  тўхтатишга  мажбур  бўлди.

Жаҳоннинг  60-нчи ракеткаси, Бразилиянинг 27 ёшли вакилига қарши ўйин 1 соат 15  дақиқа  давом этди.

Истомин ҳар  бир партияда бир мартадан  тўп узатишда ўз  имкониятини  бой берди ва иккита  брейк-пойнтни  амалга  ошира  олмади.  Истомин ҳисобида узатишдаги  битта  хато ва 1 эйс бор.

Беллуччига бу ғалаба  Истомин билан  шахсий учрашувларда ҳисобда  олдинга чиқиб  олиш имконини  берди - 2;1. 

Турнирнинг  биринчи  раундида  Денис Истомин сербиялик Янко Типсаревични осонлик  билан  6/0 ва 6/2  ҳисобида мағлубиятга учратган эди.. Истомин беш марта рақиби узатган тўпни эгаллади  ва Типсаревичнинг  ҳар икки  брейк тўпини қайтарди.  Денис Истомин бир марта икки томонлама хатога йўл қўйди.  Типсаревич эйсларни бажара олмади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей