ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Хилько Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи уч...

Хилько Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи учун курашади

Трамполиндан сакраш бўйича Олимпиа ўйинларининг тўрт карра иштирокчиси Екатерина Хилько ва Ҳусанбой Жонибеков трамполиндан сакраш бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун Бокуга йўл олишди.

Екатерина учун бу Рио-де Жанейрода бўлиб ўтадиган мусобақаларга муҳим тайёргарлик босқичини ўтайди. У Рио йўлланмаси учун Анна Гаспарян билан курашади, у ҳозирда мусобақаларга мураббийи билан уйида тайёргарлик кўрмоқда.

Миллий Олимпиа қўмитаси изоҳ беришича, Екатеринага катта умид боғлашмоқда. У нафақат йўлланмани, балки тўрт йил давомидаги қатнашиб келаётган асосий мусобақа медалини ҳам қўлга киритиши мумкин. 2008 йилда спортчимиз Олимпиаданинг бронза медалига сазовор бўлган.

Қайд этиш керакки, Екатерина ва Анна ўтган йилнинг ноябрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида энг кучли спортчилар 24 талигига киришди. Бу эса уларга 2016 йилнинг 19 апрелида Бразилиянинг Рио-де-Жанейросида бўлиб ўтадиган саралаш мусобақаларида кураш олиб бориш ҳуқуқини берди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей