ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Халқаро регби иттифоқи президенти Бернард Лапассет...

Халқаро регби иттифоқи президенти Бернард Лапассет беш кунлик расмий ташриф билан Тошкентга келди

Бернард Лапассет ўз ташрифи давомида “Регбига кириш” халқаро дастурининг Ўзбекистонда амалга оширилиш жараёни билан танишиб, регбичиларнинг тайёргарлик базасига ташриф буюради. Шунингдек, давлат, спорт ва ишчи доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳам ўтказади.

Халқаро регби иттифоқи президенти Тошкентда ўтказиладиган Осиё регби федерациясининг ижроқўм йиғилишида иштирок этади. Бундан ташқари, у Ўзбекистон – Ҳиндистон терма жамоалари ўртасида Осиё чемпионати доирасида ўтказиладиган учрашувни томоша қилишни ҳам режалаштирган.

Шуни қайд этиш жоизки, бу Бернард Лапассетнинг Марказий Осиёга илк ташрифидир. Айни пайтда Марказий Осиёдаги мамлакатлардан фақат Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон Халқаро регби иттифоқининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Бернард Лапассет 27 майдан 1 июнга қадар Ўзбекистонда бўлади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей