ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Ўзбе...

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Ўзбекистонда спортнинг ривожланишига яратилган имкониятлар билан танишди

Тошкентда Халқаро Олимпия кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонга ташриф буюрган Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Осиё миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси ва Осиё олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабоҳ иштирок этди. 

Тадбир доирасида Томас Бах ва Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабоҳ Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг янги биносига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар бу бинода жойлашган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида яратилган шароитлар билан танишишга алоҳида аҳамият қаратишди. Марказ 500 дан ортиқ номдаги махсус юқори технология ускуналари билан жиҳозланган, улардан баъзилари нафақат юртимизга, балки бутун Марказий Осиёга ҳам биринчи марта олиб келинган.

Марказнинг хорижда амалиёт ўтаган юқори малакали мутахассислари спорт федерацияларига спротчиларни йирик халқаро мусобақаларга тайёрлашда ёрдам кўрсатадилар. Бу ерда юқори аниқлик билан спортчининг қобилияти ва салоҳиятини аниқлаш баробарида унга очилишга ҳамда жароҳатлар олганда етакчи спорт тиббиёти муассасалари даражасида кўмак кўрсатиш имкони яратилган.

Меҳмонлар пойтахтимизда бунёд этилган бошқа спорт иншоотлари билан ҳам танишишди. Улар Бадиий гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига ташриф буюришди ва бу мактаб жойлашган “Ўзбекистон” спорт мажмуаси билан танишиб чиқишди ҳамда Осиё бўйича ўсмирлар орасида Осиё чемпионатининг ёпилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимида иштирок этдилар. Шунингдек, тантанали тадбирлар иштирокчилари Ўзбекистондаги энг замонавий “Бунёдкор” стадионига ҳам ташриф буюришди.

Марказий тадбирлар Олимпия шон-шуҳрати музейида бўлиб ўтди. Бу ерда Тошкентдаги Халқаро Олимпия куни очилди. Шу муносабат билан Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ўзининг табрик мактубини ўқиб эшиттирди. Сўнгра Олимпия спорт турлари: енгил атлетика, гимнастика, қиличбозлик, якка курашлар миллий федерацияларининг ёш спортчилари иштирокида намунали чиқишлар намойиш қилинди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей