ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Гимнастлар умидни апрелга “қолдирдилар”

Гимнастлар умидни апрелга “қолдирдилар”

Спорт гимнастикаси бўйича 2015 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ўз олдиларига қўйилган вазифани адо этдилар ва энг кучли 24 миллий терма жамоалар сафидан ўрин олдилар. Бу эса мамлакатимизга 2016 йили апрель ойида ўтадиган саралаш мусобақаларида қатнашиш имкониятини беради.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз шарафини дунёда ягона Олимпия ўйинларининг олти карра иштирокчиси Оксана Чусовитина, Пекин олимпиадаси совриндори Антон Фокин, шунингдек истиқболли ёш спортчилар Эдуард Шаулов, Тимур Қодиров, Дилноза Абдусалимова ва Елена Рега ҳимоя қилдилар.

Гимнастикачиларимиз учун Олимпиадада иштирок этишнинг оҳирги имконияти бўлган бўлажак саралаш мусобақаларида эркаклар ва аёллардан икки нафардан спортчи иштирок этиши мумкин. Уларнинг кимлигини Гимнастика федерацияси раҳбарияти ва мураббийлар таркиби аниқлайди.

Шунингдек, спортнинг бу тури бўйича бизда эркаклар ва аёллар ўртасида биттадан лицензия бўлиши мумкинлиги ҳам маълум.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей