ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Гимнастика федерацияси Чусовитинанинг Риога йўллан...

Гимнастика федерацияси Чусовитинанинг Риога йўлланма олишига ишончи комил

Бокудаги жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритган Оксана Чусовитина Олимпиада ўйинларида олти бор қатнашишга муваффақ бўлган.

Бу ҳақда Uzbekistan Today мухбирига гимнастика бўйича Олий спорт мактаби директори Азиз Умаралиев гапириб берди.

– Бугунги кунда Ўзбекистон гимнастика федерацияси таркибидаги спортчилар апрель ойида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада–2016нинг саралаш мусобақаларига фаол тайёргарлик кўришмоқда. Бу бадиий, спорт ва тармплин гимнастикаси вакиллари ўртасида саралаш мусобақаси бўлади. Дунёда бизнинг спорт гимнастикамизни кузатиб борувчилар кўп албатта, Оксана Чусовитина Олимпиадада еттинчи бор қатнашаяпти.

Ҳаммаси апрелнинг охирида Рио-де-Жанейрода Олимпиада мусобақаларининг саралаш баҳсларида аниқ бўлади. Риога йўлланмани қўлга киритиш учун Оксана машқлар бўйича мусобақаларда совринли ўринни қўлга киритиш керак эди ёки кўпкурашга ўтиш балини йиғиш керак бўларди. Омад унга таяниб сакраш баҳсларида кулиб боқди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси вакили Оксана Чусовитина Боку (Озарбайжон)да ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичида таяниб сакраш баҳсида ғолиб бўлди.

Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги учун Боку (Озарбайжон)да бўлиб ўтган таяниб сакраш баҳсларида ғолибликни қўлга киритди. Иккита уринишдан кейин таниқли гимнастикачи 14,825 балл йиғди.

Кумуш медални словениялик гимнастикачи Тяша Киселефф 14.075 балл натижаси билан қўлга киритди. Бронза медалини австриялик спортчи Лиза Экер олди, у 13.775 балл йиғди. 

 40 ёшли Оксана Чусовитина Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ўзи учун еттинчиси бўлган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритишга тайёргарлик кўрмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей