ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футзал: Ўзбекистон Вьетнам билан дуранг ўйнади

Футзал: Ўзбекистон Вьетнам билан дуранг ўйнади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш доирасида биринчи февраль куни Вьетнам жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси.

Тошкентда ўтказилган учрашув 3:3 ҳисоби билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоасида Даврон Чориев, Жамолиддин Шарипов ва Фарҳод Абдумавлоновлар ўзига хос ўйини билан ажралиб туришди.

Тайёргарлик доирасида ўзининг кейинги ўйинини қитъа биринчилигида Хосе Мария Мендеза шогирдлари олтинчи февраль куни Иорданияга қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 10 февралдан 21 февралгача Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон «А» гуруҳида қатнашади. Турнирнинг кейинги босқичига чиқиши учун жамоа Саудия Арабистони, Ливан ва Қирғизистон терма жамоалари билан рақобатлашади.

Турнир натижаларига кўра бешта энг яхши жамоа жорий йилда Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг финал ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей