ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини...

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

Шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг биринчи босқич гуруҳ ўйинида Ўзбекистон термаси Саудия Арабистони жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи таймда қаттиқ кураш олиб борилди. Ҳар иккала жамоа ҳам қатор хавфли вазиятларни яратишди, аммо Ўзбекистон терма жамоаси танаффусга ҳисоб бўйича минимал устунлик билан чиқди. Томошабинлар ҳеч бўлмаса битта тўп киритилганини кўришди. Биринчи таймдаги ягона гол муаллифи Даврон Чориев бўлди.

Иккинчи тайм бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, рақиблар терма жамоамиз аъзоларидан бир қанча голларни қабул қилиб олишди. 26 дақиқада Чориев ўз ҳисобига иккинчи голини ёзиб қўйди, сўнг жамоанинг бошқа аъзолари биттадан гол киритдилар. Улар Жамолиддин Шарипов (25 дақиқа), Артур Юнусов (30 дақиқа) ва Константин Свиридов (33 дақиқа)лардир. Саудия Арабистони жамоаси ҳам иккита тўп киритишга муваффақ бўлишди.

«А» гуруҳидаги бошқа ўйинда Қирғизистон ва Ливан кучли таассурот қолдирувчи ўйин ўйнади. Учрашув 4:4 ҳисоби билан якунланди. Ливан терма жамоаси  охирги сонияларда хатоликка йўл қўйиб, ғалабани бой беришди.

Биринчи тур ўйинларидан сўнг Ўзбекистон битта ғалабага эга бўлиб гуруҳда етакчилик қилмоқда. Қирғизистон ва Ливанда эса биттадан очко бор. Саудия Арабистонининг гуруҳдан чиқиш имконияти деярли пасайиб кетди.

Ўзбекистон гуруҳнинг қолган иккита жамоаси — Қирғизистон ва Ливан термаси билан 12 ва 14 февраль кунлари ўйин ўтказади.

«B» гуруҳида ҳам биринчи учрашувлар якунига етди. Турнир фаворитларидан бири — ўн бора Осиё чемпиони Эрон терма жамоаси Иордания устидан кўп куч сарфламасдан 6:0 ҳисобидан ғалаба қозонди. Ўз навбатида Ироқликлар ҳам ҳеч бир муаммосиз Хитой футзалчиларини мағлубиятга учратишди — 6:1. Бу гуруҳ бўйича айтиш мумкинки, ғалаба қозонган жамоалар турнирнинг кейинги босқичига ўта олишади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей