ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ нимчорак ўйини...

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ нимчорак ўйинига чиқишни муддатидан илгари ҳал қилди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи иккинчи ўйинида Қирғизистон жамоаси устидан ғалабани қўлга киритди ва мусобақанинг нимчорак ўйинларига чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилди.

Рақиблар дарвозасига киритилган ҳар иккала гол муаллифи Дилшод Раҳматов бўлди. Иккита учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси очколар жиҳатидан «А» гуруҳида етакчилик қилмоқда.

Гуруҳнинг бошқа жамоаларида ҳам ўзаро ўйин ўтказилди. Саудия Арабистони ва  Ливан дуранг натижага эришди. Ўйиннинг якуний ҳисоби — 3:3. Ҳозиргача иккита ўйин ўтказган Ливан терма жамоасида 2 очко бор, у гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Қирғизистон ва Саудия Арабистонида эса биттадан очко бор.

«А» гуруҳининг Ўзбекистондан бошқа қолган учта жамоасида плей-офф босқичларига чиқиш имкониятлари деярли тенг. Қайси бири чиқишини эса якшанба кунги ўйиндан сўнг маълум бўлади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей