ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон ...

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон терма жамоаси устидан ўртоқлик учрашувида 11:2 ҳисобида катта ғалабани қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати. 

Тошкентда бўлиб ўтган ўйин иккала давлат терма жамоаларининг иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлди. Биринчи ўйин ҳам 27 январь куни пойтахтда бўлиб ўтганди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўртоқлик учрашувини 1 февраль куни Вьетнам терма жамоаси билан ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 10 февралдан 21 февралгача Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон «А» гуруҳида қатнашади. Турнирнинг кейинги босқичига чиқиши учун жамоа Саудия Арабистони, Ливан ва Қирғизистон терма жамоалари билан рақобатлашади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей