ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ нимчорак...

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ нимчорак баҳсида Ироққа қарши майдонга тушади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг охирги ўйинида Ливан устидан 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Жавлон Аноров ва Фарҳод Абдумавлоновлар рақиблар дарвозасини гол киритишга муваффақ бўлишди. Энди терма жамоа нимчоракда Ироқ терма жамоаси билан ўйнайди. Ироқ Эрондан йирик 2:13 ҳисобида мағлубиятга учраб, «B» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган.

Гуруҳимизнинг бошқа ўйинида Қирғизистон Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлиб, иккинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга плей-офф ўйинига йўлланма олди. Энди Қирғизистон Осиёнинг ўн бора чемпиони Эрон терма жамоасига қарши ўйнайди.

«Бугун биз Қирғизистон ёки Саудия Арабистони учун эмас, фақат мухлисларга қувонч улашиш учунгина ўйнадик. Чунки ўйин натижаси энди биз учун у қадар муҳим эмасди. Лекин мухлисларимиз учун ҳам ғалаба қозонишимиз лозим эди. Иккинчи таймда Ливан яхшироқ ўйнади, лекин Рустам Умаров рақиб ҳужумчиларининг барча саъй-ҳаракатларини бартараф этди. Назаримда, у Осиёнинг энг яхши дарвозабонларидан биридир», – дейди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.  

«Нимчорак учрашувида бизни фақат ғалаба қаноатлантиради. Ироқ Эронни йирик ҳисобда мағлуб этди, аммо бу ҳали ҳеч нимани англатмайди. Ироқ — кучли жамоа, бизни қийин ўйин кутмоқда ва олдинда турган ўйинга тайёрмиз», – деб қайд қилди у.

Футзал бўйича Ливан терма жамоаси бош мураббийи Франсиско Араухо жамоаси мағлубиятидан  сўнг журналистлар олдига чиқиш қилди.

«Ўйин тенг даражали бўлди. Афсуски, бизга ҳимоядаги хатоларимиз панд бериб қўйди. Биз бу ҳақда унутиб ўйин кўрсатишга қарор қилдик, бироқ омад кулиб боқмади. Ўзбекистон таркибидан эса дарвозабон яхши ўйин кўрсатди, – деди Араухо. – Албатта, турнир бошланишидан олдин ўз олдимизга жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини қўйгандик. Таассуфки, мақсадимизга ета олмадик».

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей