ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ливан, Қирғ...

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони билан бир гуруҳда кураш олиб боради

2015 йил 2 декабрь куни Тошкентдаги “Зарафшон” саройида футзал бўйича 2016 йилнинг февралида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони билан кураш олиб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

«А» гуруҳи:

  1. Ўзбекистон
  2. Саудия Арабистони
  3. Қирғизистон
  4. Ливан

 

«В» гуруҳи:

  1. Иордания
  2. Хитой
  3. Ироқ
  4. Эран

 

 «С» гуруҳи:

  1. Тожикистон
  2. Хитой Тайпеи
  3. Вьетнам
  4. Таиланд

 

 «D» гуруҳи:

  1. Япония
  2. Австралия
  3. Малайзия
  4. Қатар

 

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида 2 декабрь куни Минск шаҳрига учиб кетди. У ерда Беларусь терма жамоаси билан 2 ва 3 декабрда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

 

4 декабрда терма жамоа Минскдан Москва орқали Доҳага йўл олади. 5-10 декабрь кунлари Қатарда йиғин ва Қатар термаси билан иккита назорат учрашуви ташкиллаштирилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей