ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Япониядаг...

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Япониядаги халқаро турнирда иштирок этади

Футзал бўйича  Ўзбекистон   терма жамоаси  май ойида  халқаро турнирда  иштирок  этиш учун Японияга жўнаб кетади. Мусобақа  шу йил кузда Колумбияда  ўтадиган  жаҳон чемпионатига  тайёргарликнинг биринчи  босқичи бўлади, деб хабар беради Республика футбол федерацияси.

Турнирда  бизнинг жамоамиздан ташқари  мезбонлар  ва Вьетнам  термаси ҳам қатнашади. Хосе Мариа  Мендез шогирдлари 22 майда вьетнамлик футзалчиларга қарши  ўйин ўтказади.  24 майда бўлиб  ўтадиган  якуний ўйинда  термамиз японияликлар  билан учрашади.  

Ўзбекистон  термаси  бу йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё     чемпионатида  илк  бор  жаҳон биринчилигига йўлланмани  қўлга киритди. Эслатиб  ўтамиз,  финалда  жамоамиз  муросасиз курашда 1:2 ҳисобида Эронга ўйинни бой берди.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей