ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Яман устидан ишон...

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Яман устидан ишончли ғалаба қозонди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида сафарда Яманга қарши майдонга тушиб, йирик 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган ўйиннинг аввалида Азиз Ҳайдаров ўз зарбаси билан ҳисобни очди. Ўзбекистонлик футболчилар 31-дақиқага келиб, иккинчи голни ҳам уришга муваффақ бўлишди. Бу сафар Сервер Жепаров ажойиб гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Станислав Андреев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг учинчи голини урди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида яманлик Аҳмад Ал Сарори ҳисобни қисқартирди.

Ушбу ишончли ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўплаган очколари сони 15тага етди. Бу Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг беш ўйиндаги бешични ғалабаси бўлди.

Жаҳон чемпионати-2018. Иккинчи саралаш босқичи.
Яман — Ўзбекистон — 1:3
Голлар: Аҳмад ал-Сарори (90) – Азиз Ҳайдаров (7), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей