ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Ливанни 2:0 ҳисоб...

Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Ливанни 2:0 ҳисобида мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 14 февраль куни Ливан жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бирлашган араб амирликларида йиғин ўтказаётган терма жамоа 2:0 ҳисобида зафар қучди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.

Элдор Шомуродов ва Сервер Жепаров Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жуда яхши ўйин намойиш этишди. Бунгача жамоалар тўрт бора учрашув ўтказишган. Уч бор ғалаба бизнинг футболчиларимиз томонида бўлган, бир гал дуранг қайд этилган. Киритилган голлар кўрсаткичи жиҳатидан ҳам Ўзбекистон терма жамоаси яхши натижага эришган, аммо битта гол ўтказиб юборилган: 6–1.

Терма жамоаларнинг кейинги ўйинлари Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтади. Терма жамоамиз 24 март куни Тошкентда Филиппин билан ўйин ўтказади, 29 март куни эса Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

Олтита ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 15 очко жамғариб, «H» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ етакчиси Шимолий Корея терма жамоасида эса еттита учрашувдан сўнг 16 очко бор.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей