ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футбол: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойга м...

Футбол: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубайда Хитойга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва мағлубиятга учради.

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида давом этаётган ўқув-машғулот йиғини доирасидаги мазкур ўртоқлик учрашувининг ҳар бўлимида биттадан тўп киритган Хитой олимпия терма жамоаси якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Тайёргарлик доирасида Иордания олимпия терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ўйиндан кейин вакилларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига учиб кетишади.


Таъкидлаш жоизки, мазкур қитъа чемпионати Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир.  

 

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Жанубий Корея, Ироқ ва Яман термалари билан бир гуруҳдан жой олган. Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатини 13 январь куни Жанубий Корея термасига қарши ўйин билан бошлайди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей