ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак...

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда Сенегалга мағбул бўлди

Жорий йил 14 июнь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Сенегал терма жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Нисбатан яхши ўйин кўрсата олган ҳамда рақиб дарвозасини забт этиш учун қатор вазиятларни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари битта қўпол хатоликка йўл қўйганликлари сабабли мағлуб бўлишди. Учрашувнинг 76 дақиқасида ҳужумчи  Мамаду  Тиам  томонидан киритилган ягона гол Сенегал жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

Шуни қайд этиш жоизки, Жаҳон чемпионатининг ярим финалида  Сенегал терма жамоаси  Бразилия билан беллашади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей