ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Япо...

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Япония билан дуранг ўйнади

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида Япония олимпиячилари билан назорат учрашуви ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Дубайдаги йиғинлар доирасида ўтказилган навбатдаги ўртоқлик учрашуви дуранг натижа билан якун топди. Ўйинда ҳисоб очилмади — 0:0.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 – 30 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Турнирнинг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга Ироқ, Жанубий Корея ҳамда Яман олимпия терма жамоалари рақиб бўлади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей