ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Иор...

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Иорданиядан устун келди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашув Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтказилди. Мазкур баҳсда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Рақиб дарвозасига урилган иккита голни Игорь Сергеев ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Унинг ҳар икки голи оралиғида Иордания олимпия терма жамоаси аъзоси Маҳмуд Ал Мрди Ўзбекистон дарвозасини аниқ нишонга олган эди.

Энди вакилларимиз тўққизинчи январь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига учиб кетишади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Жанубий Корея, Ироқ ва Яман термалари билан бир гуруҳдан жой олган. Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатини 13 январь куни Жанубий Корея термасига қарши ўйин билан бошлайди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур қитъа чемпионати Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир. 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей