ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дуб...

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубайга жўнаб кетди

 Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан олдинги сўнгги тайёргарлик босқичини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 январь куни Қатарда старт оладиган Осиё чемпионати финал босқичи «C» гуруҳида Жанубий Корея, Ироқ ҳамда Яман U-23 терма жамоаларига қарши майдонга тушади, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Дубай шаҳридаги йиғин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси учун Осиё чемпионатидан олдинги сўнгги тайёргарлик босқичи вазифасини ўтайди. Дубайдаги йиғин якунлангач Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига йўл олади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати баҳсларини 13 январь куни Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинини 16 январь куни Ироқ олимпия терма жамоасига қарши ўтказса, сўнгги турда Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа Яманга қарши майдонга тушади.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, ушбу Осиё чемпионати Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи турнир ҳисобланиб, Осиё чемпионатида дастлабки учта ўринни қўлга киритган жамоалар олимпиадага йўлланмани қўлга киритади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей