ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-тур ўйинлари...

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-тур ўйинлари якуни

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур ўйинлари якунига етди, энг кўп қизиқишни. албатта, «катта тўртлик» жамоалари ўйинлари тортди.

Ўйинларни мамлакатнинг беш мартадан чемпиони бўлган жамоалар очиб беришига тўғри келди – Тошкентнинг «Бунёдкор»и Фарғонанинг «Нефтчи»сини қабул қилди. Майдон эгалари ташкиллаштирилган ва интизомий ўйин кўрсатиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Тошкентликлар биринчи дақиқаларданоқ рақибларига босим ўтказа бошладилар. Бу эса ўнинчи дақиқадаёқ ўз мевасини берди. Асосий таркибдан жой олган Баҳодир Насимов ҳимоячининг хатосидан фойдаланиб, дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, дарвозага тўп йўллади – 1:0.

Иккинчи тайм ўрталарида «қалдирғочлар» катта ҳужум ташкил этишди. Майдон марказидаги Достонбек Ҳамдамов чап томондан яқинлашган Сато Минорига тўпни етказди, «Бунёдкор»нинг япониялик легионери меҳмонларнинг жарима майдонига кириб борди, аммо ўзи тепмади, балки Элдор Шомуродовга тўп узатди. Ёш ҳужумчи дарвозани осонгина ишғол этди – 2:0.

– Мамлакат чемпионатининг биринчи ўйинида жамоалар ёмон ҳаракат қилишмади. Ўйинларни таҳлил қиламиз ва йўл қўйилган хатоликлар устида ишлаймиз, – деди ўйиндан кейин «Бунёдкор»нинг бош мураббийи Сергей Лушан.

 

«Локомотив» «Навбаҳор» билант ўйинини ҳам ғалаба билан бошлади. «Бунёдкор»дан фарқли ўлароқ, унга натижага эришиш учун кўпров куч сарфлашига тўғри келди. Биринчи таймда «Локомотив» дарвозасига белгиланган пенальтидан ташқари эсда қоларли ҳеч нима юз бермади. Асосий воқеликлар иккинчи таймда бўлиб ўтди.

 

«Темирйўлчилар» кескин ўйин кўрсатишга киришиб, уч бора рақиб дарвозасини ишғол этишди. Сардор Мирзаев икки бор гол урди, 68-дақиқада Шоаҳмедов яна битта тўп киритди. Учрашув якунланишидан олдин «Навбаҳор» ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, лекин янаям қисқартириш учун жамоага вақт етишмади.

 

– Ўйин биз учун унчалик омадли бошланмади. Учрашув давомида буни бартараф этишга мажбур бўлдик. Агар ўйинни бор бўйича олиб қарайдиган бўлсак, у ҳолда ёмон футбол кўрсатмадик деб айта оламан. Благодаря контролю над мячом мы обеспечили свое превосходство. Натижа уни учта тўп киритиш орқали енгиб ўтдик, – деди «Локомотив»нинг бош мураббийи Андрей Микляев.

 

Қаршида иккита асосий рақиблар учрашишди – «Насаф» ва «Шўртан». Иккита жамоа ўртасидаги ўзаро рақобатда бир мартагина дуранг қайд этилган. «Шўртан» учрашувлар статистикасини яхшилаш имкониятини бой берди.

 

Шерзод Аъзамовнинг 26-дақиқадаги автоголи Ғузор клубини олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймда «Насаф» тезкор ўйин намойиш этди, иккитаси гол билан якунланган хавфли вазиятлар ташкил этди. Ўтган мавсумнинг янги энг яхши ўйинчиси Артур Геворкян пенальтидан ҳисобни тенгллаштирди, 86-дақиқада эса Илҳом Шомуродов ўйинга нуқта қўйди.   

 

«Пахтакор» мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳуқуқига кўра «Андижон»ни қабул қилди. Майдон эгалари ўйин бошқарувини дарҳол ўз қўлларига олишди, ўнинчи дақиқаданоқ ўтган мавсумнинг энг яхши тўпурари Игорь Сергеев жамоасини олдинга олиб чиқди. Машарипов иккинчи таймда ҳисобни 2:0га етказди. «Шерлар» гол киритганларидан сўнг бироз бўшашишди. Неманья Йованович уларнинг ҳимоядаги бўлиғидан фойдаланди ва ҳисобни қисқартирди. Учрашув «Пахтакор»нинг фойдасига якунланди, у биринчи уч очкосига эга бўлди.

 

«Бугун биз яхши футбол кўрсатдик. 2:1 ҳисобидан ташқари бизда учинчи голни ҳам киритиш имконияти бўлди, аммо ўйинчилардан омад юз ўгирди. Йигитлар бироз бўшашишди, аммо ўз вақтида ҳушини йиғиб олишди. Бизнинг олдимизда Чемпионлар лигаси доирасида ўз уйимизда ва меҳмонда ютиб чиқишимиз лозим бўлган қийин ўйинлар турибди, – деб таъкидлади «Пахтакор» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов.

 

Бошқа ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди: «Қўқон–1912» – «Обод» — 1:0, «Бухоро» – «Олмалиқ» — 2:0, «Қизилқум» – «Машъал» — 3:2, «Металлург» – «Сўғдиёна» — 2:1.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей