ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Футбол бўйича мамлакат чемпионатининг еттинчи тури...

Футбол бўйича мамлакат чемпионатининг еттинчи туридан сўнг “Насаф” пешқадамлик қилмоқда

Қаршининг “Насаф” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0. Ушбу ғалабадан сўнг “Насаф” 21 имкониятдан 18 очко тўплади ва турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби “Нефтчи” клубига ўз майдонида мағлуб бўлди. Бу ғалабадан сўнг фарғоналиклар иккинчи ўринга жойлашиб олишди. “Олмалиқ” ўз майдонида “Қизилқум”ни 2:0 ҳисобида таслим қилди ва “Локоматив”ни учинчи ўриндан силжитиб юборди.

Турнинг яна бир учрашувида “Пахтакор” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Айни пайтда клуб 13 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Еттинчи турнинг қолган учрашувларида “Сўғдиёна” “Машъал”ни 2:1, “Қўқон-1912” “Бухоро”ни 2:1, “Динамо” “Металлург”ни 1:0 ҳисобларида мағлуб этди. “Андижон” ва “Шўртан” ўртасидаги бахсда эса ҳисоб очилмади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей