ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Эртага пойтахтда ҳар йили ўтказиладиган “ PROF...

Эртага пойтахтда ҳар йили ўтказиладиган “ PROFORM CLASSIC FESTIVAL 2017» фестивалига старт берилади

“PROFORM CLASSIC FESTIVAL 2017» фестивали Тошкентда 17 -19 ноябрь кунлари ўтказилади . Турнирга жаҳоннинг ўнта мамлакатларидан спортчилар таклиф қилинган.

Турнир дастурига мувофиқ мусобақалар спортнинг бир неча турлари бўйича ўтказилади, хабар қилади Ўзбекистон бодибилдинги, фитнеси ва мас-рестлинг бўйича Федерацияси.

17 ноябрь куни “Туркистон” саройида бодибилдинг бўйича чемпионат ўтказилади. 18 ноябрь куни машҳур россиялик спортчи Михаил Кокляев семинар ва мастер –класс ўтказади.

19 ноябрь куни эса куч экстрими бўйича жаҳон кубоги ўтказилади. Мусобақалар пойтахдаги Жар спорт мажмуасида ўтказилади.
Дастурда Хитой, Ирландия, АҚШ, Польша, Украина, Литва, Беларусь, Болгария, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 20 та машҳур спортчилар иштирок этишади.

.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей