ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Дзюдочилармииз қитъанинг энг кучли бешлигидан ўр...

Дзюдочилармииз қитъанинг энг кучли бешлигидан ўрин олди

Ўзбекистон терма жамоаси  Қувайтда  бўлиб ўтган  дзюдо бўйича  Осиё чемпионатида олтита мукофотни қўлга киритди, шу жумладан жамоа ҳисобида кумуш  медалга сазовор бўлди.

Дзюдо бўйича қитъанинг бош  мусобақаси  - Осиё  чемпионатига  мезбонликни  бу йил  Қувайт  ўз  зиммасига  олди. 31 мамлакатдан 210 нафар  дзюдочи  чемпионлик унвони  ва рейтинг очколари  учун  кураш  олиб борди. Ўзбекистон  шарафини  мамлакатимизнинг энг  каучли  спортчилари  ҳимоя қилди. Натижа - 5 та мукофот.

Машҳур  оғир вазнли  спортчимиз, Олимпия ўйинлари  совриндори Абдулла Тангриев ўзининг бой  медаллар  коллекциясига Осиё чемпиони унвонини  қўшиб қўйди. Финал  сари ғолибона қадам  ташлаган спортчи  ҳал  қилувчи  жангда қирғизистонлик  дзюдочи, 2013 йилги Осиё  чемпиони   Юрий Краковетски  устидан  ғалаба қозонди.

Шарофиддин Болтабоев (73 кг) ва Гулноза Матниёзова (70 кг) кумуш  медал соҳиби бўлдилар.  Март ойида Тбилиси ва Самсунда икки  бош  мукофот соҳиби бўлган  Шарофиддин Лутфиллаев (60 кг) ва яқинда Самсунда ўтган Гран прида  бронза медалини қўлга   киритган  Шерали Жўраев (90 кг) жамоа хазинасини бронза  медаллари  билан бойитдилар.

Шундай қилиб, мукофотларнинг  умумий  сони бўйича Ўзбекистон терма жамоаси  Япония (6-3-5),  Жанубий Корея (3-3-4), Мўғулистон (2-2-3) ва  Хитой термаларидан (2-0-3) кейин  бешинчи  ўринни эгаллади. .

Бундан  ташқари  спортчиларимиз  жамоавий  мусобақада  Осиё чемпиоонати  финалида Япония  термасига ўйинни  бой бериб, уйга кумуш  медаль  билан  қайтдилар.  Ўзбекистон  шарафини  Шарофиддин Лутфиллаев, Ришод Собиров, Яхё Имомов, Болтабой Болтабоев, Шерали Жўраев ва Абдулла Тангриевлардан  иборат  жамоа ҳимоя қилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей