ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Достонбек Ҳамдамов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси...

Достонбек Ҳамдамов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

29 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Нью Деҳли шаҳрида 2015 йил якунларига кўра Осиёнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Ўзбекистон U-20 ҳамда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби аъзоси Достонбек Ҳамдамов йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси номинациясида ғолиб бўлди. Эътиборлиси шундаки, мазкур номинацияда фақатгина Ўзбекистон вакиллари ғолиблик учун даъвогарлик қилишди. 

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринига Достонбек Ҳамдамовдан ташқари, унинг Ўзбекистон ёшлар ҳамда “Бунёдкор” клубидаги жамоадошлари Элдор Шомуродов ҳамда Забиҳилло Ўринбоевлар даъвогарлик қилишган эди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей