ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Дмитрий Шокин Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритди

Дмитрий Шокин Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритди

Таэквондонинг WTF йўналиши бўйича 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, ушбу таэквондо усталари орасидан Ўзбекистон спортчиси ҳам ўрин эгаллади. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Мексика пойтахти Мехико шаҳрида бўлиб ўтган Гран-При турнирининг ҳал қилувчи финал мусобақасида Олимпия рейтинг жадвалининг ҳар бир вазн тоифасида кучли саккизликка кирган дунёнинг етакчи таэквондочилари “Рио-2016” йўлланмалари учун кураш олиб бордилар. 

Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини Дмитрий Шокин ҳамда Жасур Бойқўзиев ҳимоя қилдилар. Ҳар икки спортчимиз ҳам энг оғир (+80 кг) вазн тоифасидаги спортчилар баҳсида иштирок этдилар. 

Амалдаги жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Дмитрий Шокин гарчи Мехико Гран-Присида совриндорлар сафидан ўрин олмаган бўлсада, энг оғир вазндаги спортчиларнинг рейтинг жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди. 

Жаҳон чемпионатининг кумуш медаль совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев эса ўта муросасиз кечган баҳсларнинг якунига кўра бронза медалига сазовор бўлди ва оғир вазндаги спортчиларнинг рейтинг жадвалида Дмитрий Шокиндан кейин иккинчи ўринни эгаллади. 

Шу тариқа Дмитрий Шокин ва Жасур Бойқўзиев рейтингда дастлабки икки ўринни банд этди. Аммо қоидаги кўра, ҳар бир вазн тоифасида бир давлатдан фақатгина бир нафардан спортчи Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей