ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Денис Истомин Москвада ўтказилаётган турнирни ғала...

Денис Истомин Москвада ўтказилаётган турнирни ғалаба билан бошлади

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида теннис бўйича “Кремль кубоги” анъанавий халқаро турнири ўтказилмоқда.   Мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин яккалик баҳсларининг илк даврасида британиялик 26 ёшли Альяж Беденега қарши кортга чиқди. 1 соату 11 дақиқа давом этган мазкур учрашувда  ҳамюртимиз икки сет якунига кўра 6-3, 6-3 ҳисобида зафар қучди. 

Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 53, Бедене эса 50-ўринни эгаллаб турганди.

Энди Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси иккинчи даврада ушбу турнирда биринчи рақам остида сараланган хорватиялик Марин Чиличга қарши баҳс юритади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей