ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Денис Истомин Брисбен шаҳрида бошланган турнирда м...

Денис Истомин Брисбен шаҳрида бошланган турнирда мағлубиятга учради

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин 2016 йилги  теннис мавсумдаги илк расмий учрашувини ўтказди. Ҳамюртимиз Австралиянинг Брисбен шаҳрида старт олган турнирда қозоғистонлик Михаил Кукушкинга қарши кортга чиқди.

1 соат 24 дақиқа давом этган мазкур баҳсда Кукушкин 6/2, 7/5 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Кукушкин иккинчи даврада турнирнинг иккинчи ракеткаси япониялик Кеи Нисикори билан баҳс олиб боради.

Мусобақа олдидан 29 ёшли Денис Истомин дунё рейтингида 61, 28 ёшли Михаил Кукушкин эса 65-ўринни эгаллаб турганди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей