ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / ЧЛ: «Пахтакор» ва «Ал-Ҳилол» дуранг ўйнади – 2:2

ЧЛ: «Пахтакор» ва «Ал-Ҳилол» дуранг ўйнади – 2:2

Пойтахтнинг «Пахтакор» жамоаси ўз майдонида ОФК–2016 Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинларида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби билан дуранг ўйнади. Якуний ҳисоб – 2:2.

Игорь Сергеев биринчи таймда камида икки бор гол уриш имкониятини бой берди. Биринчи ва иккинчи ҳолатда ҳам шериклари уни дарвозабон билан яккама-якка қолдиришди. Ҳужумчи вазиятлардан фойдалана олмади. 

Яхшиямки, «Пахтакор» тақдирнинг қалтис ҳазилидан омон қолди. Улар ўйиннинг иккинчи қисмида икки бор ҳисобни тенглаштиришларига тўғри келди. 60-дақиқада Ал-Қаҳтоний ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Беш дақиқадан сўнг Игорь Сергеев ўзининг бу мавсумдаги биринчи голини киритди. Ўйин якунида Юсуф чап қанотдан Рибкиннинг дарвозасига тўп киритди. Кейин эса Даврон Ҳошимов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан «шерлар»нинг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей