ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / ЧЛ: «Бунёдкор» кичик ҳисобда мағлубиятга учради, «...

ЧЛ: «Бунёдкор» кичик ҳисобда мағлубиятга учради, «Локомотив» дуранг ўйнади

Кеча иккита пойтахт клублари — «Бунёдкор» ва «Локомотив» Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида жавоб ўйинларини ўтказишди.

«Бунёдкор» ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубидан минимал 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Араб жамоаси таркибида малилик легионер Модибо Майга гол қайд этди. Англиянинг «Вест Хэм»и собиқ ўйинчиси бир нечта ҳимоячиларни алдаб ўтиб, жарима майдони яқин бурчагидан Мурод Зуҳуров дарвозасига тўп киритди.

Жамоаларнинг биринчи учрашуви 23 февраль куни бўлиб ўтган эди. Ўшанда 3:3 ҳисоби натижаси билан дуранг қайд этишганди. «Қалдирғочлар» мағлубиятдан сўнг В гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди, жамоа гуруҳ етакчисидан уч очко орқада.

«Локомотив» Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод»идан мағлубиятга учрашдан яна бир бор қутулиб қолди. «Темирйўлчилар» меҳмондаги ўйинда ҳам ўз уйларидаги натижани такрорлашди. Иккинчи ўйинда ҳам худди шундай дуранг билан якунланди — 1:1.

Биринчи таймнинг 14-дақиқасида Мунтаи жамоасини олдинга олиб чиқди, захирадан тушган Темурхўжа Абдухолиқов эса 80-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Тошкентда бўлиб ўтган биринчи ўйинда саудияликлар ҳам шу тарзда ҳисобда олдинга чиққан эдилар, майдон эгалари эса учрашув охирида мағлубиятни бартараф этишга муваффақ бўлган эди. Иккита турдан кейин «Локомотив» икки очко жамғариб, А гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Наср» (БАА) эса уч очко жамғариб, тўртликда етакчилик қилмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей