ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / ЧK: «Бунёдкор» меҳмонда «Ан-Наср» билан дуранг ўйн...

ЧK: «Бунёдкор» меҳмонда «Ан-Наср» билан дуранг ўйнади

Кеча «Бунёдкор» жамоаси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур ўйинларида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоасига қарши ўйнади. Ўйиннинг якуни ҳисоби – 3:3.

 

Пойтахт клуби учрашувнинг илк лаҳзаларидаёқ олдинга илгарилади. Достонбек Ҳамдамов майдон эгалари дарвозабонининг қўпол хатосидан фойдаланиб, тўпни тўрга ташлади. Шундан сўнг ташаббус бутунлай «Бунёдкор» томонига ўтди, устунликни тўлалигича эгаллади. 35-дақиқада Шакер Зуаги яқин масофадан боши билан тўпни дарвозага йўллади.

 

Биринчи таймнинг охирги дақиқасида майдон эгалари ҳам ҳисобни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Танаффусдан олдин, Рустамжон Ашурматов қоидани бузди деб топилганида ҳакам пенальти белгилади. «Ан-Наср»нинг поляк легионери Адриан Мержеевски аниқ амалга оширди – 1:2.

 

75-дақиқада томошабинлар навбатдаги Достонбек Ҳамдамов ижросида ажойиб ҳодисанинг гувоҳи бўлишди. У рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг жарима майдонига кириб борди ва тўпни ўзига тўғрилаб олиб, кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

 

Шундан сўнг «Ан-Наср» катта куч билан ўйин ҳисобини ўзгартиришга ташланди ва ўйин охирига қадар ўз режасини амалга оширишга муваффақ бўлди.

 

Орадан 5 дақиқа ўтгач ҳисоб қисқарди. Яҳё Ал Шеҳри жарима майдони яқинидан кучли зарба билан гол урди — 2:3. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Ҳусайн Сулаймони белгиланган жарима тўпини аниқ амалга ошириб, тўпни Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага йўллади — 3:3.

 

Шу тариқа, «қалдирғочлар» ОЧЛ гуруҳ босқичини сафарда дуранг билан бошлади. 1 март куни «Бунёдкор» «Ан-Наср»ни ўз майдонида қабул қилади. Ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйинда Қатарнинг «Лаҳвия» клуби Эроннинг «Зоб Ахан» жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей